Жошуага Уайлдер билан жанги  учун "даҳшат"ли сумма таклиф қилинган

  • 25 ноябрь, 2023, 17:01
  • 0
  • Бокс

Собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа(26-3)нинг промоутери Эдди Хирннинг хабар беришича, бир неча йил давомида мижозининг Деонтей Уайлдер(43-2-1, 42 KO)билан жанги учун 50 миллион доллар таклиф қилинган.

"Ростини айтсам, мазкур таклиф бундан уч-тўрт йил олдин бўлган.Ҳеч ким таклиф билан келмади, фақатгина биз электрон почта хабарини олдик. Деонтей ва мен дўст бўлганимиз боис мен бу ишларни мураккаблаштиришни хоҳламадим,аммо бизга жанг учун 50 миллион доллар беришлари ҳақидаги электрон почтани олгач, буни тўғридан-тўғри Энтони Жошуага жўнатдим, у ҳам жуда ҳайрон бўлди”, — деди промоутер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!